Тонггача коронавирусга чалинганлар 179 нафарга кўпайди, 2 киши вафот этди

Жамият 7244
image

2020 йил 27 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55132 (+179) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

97 нафари Тошкент шаҳрида, 

27 нафари Наманган вилоятида, 

17 нафари Самарқанд вилоятида, 

12 нафари Сурхондарё вилоятида, 

12 нафари Фарғона вилоятида, 

7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 51458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 3.1
t
×