Тонг “совғаси”: КХДР Япон денгизи томон ракета учирди

Олам 9680
image
-

Бугун, 19 октябрь куни Жанубий Корея ҳарбийлари Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизи томон номаълум ўқ отгани ҳақида хабар берди. Кейинчалик, баллистик ракета синовдан ўтгани аниқланди.  

Таъкидланишича, бу сув ости кемаси баллистик ракетаси бўлиши мумкин. Ўз навбатида, Япония Бош вазири Фумио Кишида КХДРдан иккита ракета учирилганини айтган. 

Япония мудофаа вазири Нобуо Кишига кўра, Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан ракеталарнинг узлуксиз учирилиши халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония учун жиддий хавф туғдиради. 

“2019 йил май ойидан бошлаб, Шимолий Корея тез-тез ракета синовларини ўтказиб келмоқда. Мақсад — ракета технологиясини такомиллаштириш. Шимолий Кореянинг давомли ракета учиришлари бутун халқаро ҳамжамият, жумладан Япония учун жиддий таҳдид солмоқда”, деган у. 

Киши, шунингдек ракета синовлари муносабати билан маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни давом эттириш, шунингдек барча мумкин бўлган эҳтиёт чораларини кўришни буюрганини таъкидлаган. 

Япония Мудофаа вазири ракеталарнинг эҳтимолий спецификацияси ҳақидаги журналистларнинг саволига изоҳ берар экан, тафсилотларни таҳлил қилиш ҳали ҳам давом этаётганини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Корея Халқ Демократик Республикаси жорий йилнинг 30 сентябрь куни янги зенит ракета синовдан ўтказилганини эълон қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×