“Толибон” воизи Мирзиёевни олқишлади
Олам
−
06 Ноябрь 2023
22137"Толибон" воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини олқишлади. Бу ҳақда “Tolonews” нашри хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Туркий давлатлар ташкилоти” йиғилишида нутқ сўзлади. Унда Президент ҳозирги вазиятда Афғонистонни унутмасликка чақириб, "Бизга тинч ва барқарор Афғонистон керак", деганди.
Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса тинчлик ва барқарорлик учун қўшни давлатларнинг Ислом Амирлиги билан мустаҳкам дипломатик алоқалари зарурлигини таъкидлади.
“Минтақа Афғонистонга ҳозирги барқарорликда ёрдам бериши ва ҳамкорлик қилиши, яратилган ёки ўйлаб топилган муаммоларнинг олдини олиши керак. Иккинчидан, Афғонистон Ислом Амирлиги билан мустаҳкам дипломатик алоқаларни тиклаши керак”, деган у.
Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ҳам Афғонистоннинг минтақа хавфсизлигидаги роли муҳимлигини билдирган.
“Дунё бутун қитъа хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Жаҳон ҳамжамияти аъзоси сифатида Афғонистон ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга”, деди Туркия Президенти.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, Термиздаги логистика маркази орқали инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва Афғонистон фуқароларини ўқитишни давом эттиришга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этди. Унда давлат раҳбари афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь