“Толибон” Ўзбекистонга яна бир вагон “сифатсиз” нефтни қайтариб юборди
Жамият
−
11 Сентябрь 2023
9040“Толибон” Стандарт департаменти ҳамда ҳаракатнинг Нимрўз ва Ҳайратон портларидаги расмийлари Ўзбекистонга бир вагон сифатсиз нефть, Эронга эса тўрт танкер дизель ёқилғиси қайтариб юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда "Etilaatroz" хабар берди.
“Толибон” стандарт департаменти ўзининг X ижтимой тармоғи( аввалги Twitter)га жойлаган постида Нимрўз портида Эрондан келтирилган тўртта сифатсиз дизель танкерини ортга қайтаргани ҳақида ёзган.
Ҳайратон савдо портидаги “Толибон” мутасаддилари эса Ўзбекистонга бир вагон сифатсиз нефть қайтариб юборилганини айтишган.
Ҳайратонда жойлашган “Толибон” стандарт департаменти раҳбари Ғулом Яҳё Лақонийнинг айтишича, ушбу сифатсиз нефть Ўзбекистоннинг GTL заводидан сотиб олинган ва Афғонистонга “Анор Дара” компанияси орқали олиб келинган.
Бундан ташқари, Департамент Афғонистонга сифатсиз нефт кириб келишига чек қўйиш мақсадида портлар мониторинги кучайтирилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам “Толибон”нинг Миллий стандартлар агентлиги 67 та цистернадаги Ўзбекистон нефтини сифатсизлиги сабаб қайтариб юборилганини эълон қилганди. “Ўзбекнефтгаз” эса “Толибон”нинг даъволарини рад этиб, Ўзбекистондан жўнатилган нефть сифатли эканини билдирганди.
LiveБарчаси