“Толибон” Ўзбекистон билан авиақатновни тиклашни муҳокама қилмоқда
Олам
−
03 Октябрь 2021
5942Афғонистоннинг “Толибон” томонидан тайинланган Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлави Амир Хон Моттаки Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Учрашувда элчи ва ТИВ раҳбари мамлакат шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини таъмирлаш ва авиаалоқани тиклаш масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақда ТАСС Афғонистон ТИВ вакили Абдул Қаҳҳор Балхига таяниб, хабар берди.
Моттаки Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбарига миннатдорлик билдириб, келгусида муносабатларни мустаҳкамлашга чақирган.
Аввалроқ, Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, жорий йилнинг 14 сентябрь куни ҳам Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон делагацияси “Толибон” вакиллари билан учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь