Ўзбекистон элчиси “Толибон” тайинлаган ТИВ раҳбари билан учрашди
Олам
−
02 Октябрь 2021
6757Бугун, 2 октябрь куни Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Моттакий Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов ва у билан бирга келган делегация билан учрашди.
Таъкидланишича, суҳбат чоғида икки томонлама алоқалар муҳокама қилинган. Суҳбатда икки мамлакат ўртасида парвозларнинг бошланиши ҳақида ҳам сўз борган.
Моттакий Ўзбекистонга миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга умид билдирган.
Аввалроқ, Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, жорий йилнинг 14 сентябрь куни ҳам Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон делагацияси “Толибон” вакиллари билан учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь