“Толибон” Туркманистон билан янги чегара постини қурмоқчи

Олам

image

Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” Бодғис вилоятининг Бала Мурғоб тумани орқали Туркманистон билан янги ўтказиш пунктини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “ToloNews” хабар берди.

“Толибон” Муваққат ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, ушбу янги маршрутни яратишдан мақсад товарлар экспорти ва импортини осонлаштиришдир. Ҳозирда мазкур йўналишнинг қурилиш қиймати аниқланган ва уни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Биз Бала Мурғоб орқали Туркманистон билан боғланиш учун янги йўналишни режалаштирдик. Ҳозирда иш олиб борилмоқда, лойиҳа белгиланди. Унинг қурилиши бўйича компаниялар билан шартнома имзолаш бўйича гаплашяпмиз ва амалий ишлар бошланади”, дейди Мужоҳид.

Иддао қилинишича, Бала Мурғобдаги ушбу янги ўтиш жойи ҳудудларини синчиклаб кўздан кечирилган ва бу борада маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганилган.

Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарасида аллақачон иккита ўтказиш пункти мавжуд бўлиб, булар – Фарёбдаги Ақина ва Ҳиротдаги Турғунди пунктлари.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Туркманистон ўтказиш пункти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг