“Толибон” ШҲТнинг Самарқанддаги саммитига таклиф қилинмади

Жамият 9974
image
-

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” радикал ҳаракати вакиллари 16-17 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига таклифнома олмаган. Бу ҳақда кеча, 14 сентябрь куни Афғонистоннинг “TOLOnews” телеканали хабар берди.

Шу муносабат билан Афғонистоннинг янги ҳокимияти вакили ўринбосари Билол Каримийнинг айтишича, “Афғонистон Ислом Амирлиги” (“Толибон” Афғонистонни шундай номлайди) “ШҲТ аъзолари билан ҳамиша яхши муносабатда бўлган”.

“Умид қиламизки, бу саммит яхши натижалар беради, музокаралар ва дипломатия йўли билан Афғонистон Ислом Амирлиги билан боғлиқ масалаларда натижага эришилади”, дейди у.

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзолари киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.

ШҲТ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити жорий йилнинг 15-16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 389
Рейтинг: 3
Теглар
t
×