“Толибон” Панжшернинг 3 туманини қўлдан бой берди – ОАВ

Олам 16289
image
-

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракатига бўйсунмаган Панжшер вилоятидаги Миллий қаршилик фронти отрядлари минтақадаги учта ҳудудни қайтариб олди. Бу ҳақда “Afghanistan Times” нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, қаршилик кучлари Панжшернинг шимолий ва шимоли-шарқий қисмидаги Дара, Абшар ва Парьян туманларини қайтриб олган. Жангларда ўнлаб толиблар йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда уларга бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшерни эгаллаганини эълон қилди. Шу тариқ мамлакатда уруш тугагани маълум қилинди. Бироқ миллий фронт бу хабарларни рад этди. Улар вилоятнинг катта ҳудуди ҳамон ўз назоратида эканини эълон қилди.

Бироз ўтиб, ОАВда толиблар Афғонистоннинг Панжшер вилоятидан минглаб одамларни чиқариб юборгани ва у ерда этник тозалаш ишларини олиб бораётгани ҳақида хабар тарқалганди.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 273
Рейтинг: 3
t
×