“Толибон” омма олдида эркак ва аёлни аёвсиз қамчилади
Олам
−
11 Август 2023
15119Афғонистоннинг Ғўр вилоятида “Толибон” вакиллари жамоат олдида бир эркак ва аёлни қамчилади. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” нашри хабар берди.
Келтирилишича, айбланувчилар никоҳдан ташқари алоқаларда айбланган. Бунинг учун улар вилоятда жойлашган спорт стадионида қамчиланган.
Манбаларга кўра, “Толибон” расмийлари эркакни 39 дарра урган. Шунингдек, айбланувчи эркак бир ойга, аёл эса 9 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида “Толибон” ўғриликда айбланган тўрт кишининг қўлини омма олдида кесиб ташлаган эди.
LiveБарчаси