“Толибон” олий раҳбари илк бор омма олдига чиқди
Олам
−
31 Октябрь 2021
30502“Толибон” ҳаракатининг олий раҳбари Ҳибатулла Охундзода биринчи марта омма олдига чиқди ва Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги мадрасада нутқ сўзлади. Бу ҳақда Франциянинг AFP агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, хавфсизлик нуқтаи назарадин тадбир фото ёки видео тасвирга олинмаган. Охундзода нутқида диний мазмун бор эди. “Толибон” етакчиси ҳеч қандай сиёсий баёнот бермаган.
Маълумот ўрнида, Охундзода 2016 йилда, ўзидан олдинги Бахтар Мансур дрон ҳужумида йўқ қилинганидан сўнг “Толибон” етакчисига айланган эди.
“Толибон” Афғонистон ҳокимиятини эгаллади
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди.
Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.
Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам.
LiveБарчаси