“Толибон”нинг олий раҳбари учта нарсага ваъда берди

Олам

image

“Толибон”нинг олий диний етакчиси мулла Ҳибатулла Охундзода Афғонистоннинг янги ҳукумати шакллантирилганидан бир неча соат ўтиб, баёнот берди.

Ҳибатулла Охундзода ўз баёнотида янги ҳукумат дарҳол ишга киришганини маълум қилган.

“Ислом Амирлиги мамлакат ишларини назорат қилиш ва бошқариш учун вақтинчалик ҳукумат тузди. Барча ватандошларимизни бу арбоблар ислом қоидалари ва Шариат қонунларига амал қилинишини назорат қилади ва мамлакатнинг олий манфаатларини ҳимоя қилади, чегараларни қўриқлайди  ҳамда мустаҳкам тинчлик, тараққиётни таъминлайди”, деган Охундзода.

Баёнотда янги ҳукумат аввалгидек инсон ҳуқуқлари ҳимоясига содиқлиги таъкидланган.

“Ислом Амирлиги муқаддас Ислом дини талаблари доирасида инсон ҳуқуқлари, озчиликлар ҳуқуқлари ҳамда кам таъминланган гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун жиддий ва самарали чоралар кўради”, дейилади “Толибон” етакчисининг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 сентябрь куни Афғонистоннинг "Толибон" томонидан тузилган Вазирлар Маҳкамаси таркиби эълон қилинди. Ҳукуматга етти киши кирди ва Муҳаммад Ҳасан Охун Бош вазир этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

2388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг