“Толибон” Карим Хоннинг сўровига жавоб қайтарди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги Халқаро жиноий судни (ХЖС) инсон ҳуқуқларининг ўзига хос талқинини бутун дунёга тиқиштиришни тўхтатишга чақирди. Шу тариқа вазирлик ХЖС прокурорининг “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва олий суд раиси Абдул Ҳаким Ҳаққонийга нисбатан ҳибсга олиш ордерларини сўраш қарорини изоҳлади. Бу ҳақда вазирликнинг Х саҳифасида эълон қилинди.

“Ушбу ташкилот (ХЖС) дунёга инсон ҳуқуқларининг махсус талқинини тиқиштиришга уринмаслиги, шунингдек, бошқа халқларнинг диний ва миллий қадриятларини инкор этмаслиги керак”, дейилади баёнотда.

“Толибон” ХЖС прокурори ҳаракатларини ноқонуний ва шу кунгача заиф бўлган ушбу тузилманинг обрўсига путур етказувчи, деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХЖС прокурори Карим Хон Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Абдул Ҳаким Ҳаққоний афғонистонлик қизлар ва аёлларни, шунингдек, “Толибон”нинг гендер идентификацияси бўйича мафкуравий талабларига мос келмайдиган шахсларни таъқиб қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирганди. Хоннинг сўзларига кўра, бу таъқиблар камида 2021 йил 15 августдан бери давом этиб келмоқда ва Афғонистоннинг барча ҳудудида амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Толибон” ХЖС Карим Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг