“Толибон” Қобулга ҳужум бошлади

World

image

Айни пайтда “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон пойтахти Қобулга ҳужум бошлади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берган.

Жангарилар аллақачон шаҳар ғарбидаги Қобул университетида назорат ўрнатиб, пойтахтдаги туманлардан бирида ўз байроғини ўрнатган.

Ўз навбатида Aфғонистон Президенти маъмурияти Тwиттер саҳифасида мамлакат пойтахти тинч ва назорат остида эканини эълон қилди.

“Хабарнома! Ҳурматли Қобул аҳолиси, Қобулнинг бир қанча олис туманларида ўқ овозлари эшитилди. Мамлакат хавфсизлик ва мудофаа кучлари халқаро ҳамкорлар билан келишилган ҳолда Қобулдаги хавфсизлик ҳолатини назорат қилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Қобулни тинч йўл билан "Толибон"га топшириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

230

Rating

3

Rate this article

Share with your friends