“Толибон” қизлар учун махсус диний мактаб қуради
Олам
−
10 Май 2023
5364“Толибон” Афғонистон марказидаги Бoмиён вилоятида аёллар ва қизлар учун диний мактаб қурмоқда. Бу ҳақда “Hast e Subh Daily” наши хабар берди.
Қайд этилишича, “Зинбия” номи остидаги мазкур диний мактаб қурилиши “Толибон”нинг Бoмиён вилояти губернатори Мулла Абдулла Сарҳадий ва баъзи маҳаллий амалдорлар томонидан бошланган. Шунингдек, бу мактабни қуриш учун харажатлар ушбу вилоят аҳолиси ёки "Толибон" томонидан қопланиши ҳақида ҳеч қандай маълумотлар келтирилмаган.
Бундан ташқари хабарда таъкидланишича, “Толибон” раҳбарияти ҳар бир қишлоқда исломий таълим учун диний мактаблар ташкил этишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” бир неча кун олдин маҳаллий ОАВларда аёллар овози билан ёзилган тижорий эълонларни эфирга узатмаслик ҳақида огоҳлантирганди.
Шунингдек, бунга қадар афғонистонлик аёлларга нисбатан бир қатор чекловлар жорий қилинганди. Афғон аёлларининг БМТ идораларида ишлаши, эркак шифокорларга бориши, тўйхоналар фаолияти, университет ва мактабда таълим олиши, шифохонага ёлғиз бориши ва уларнинг истироҳат боғига бориши тақиқланган. Бундан ташқари, аёлларга очиқ ҳаводаги ресторанларга кириш ва Рамазон ҳайитида ҳам кўчага чиқиш ман этилганди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси