“Толибон” бошқа давлатларни Россиядан ўрнак олишга чақирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган толиблар гуманитар ёрдам кўрсатган Россияга миннатдорлик билдирди ва бошқа давлатларни ушбу давлатдан ўрнак олишга чақирди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.  

Маълумотларга кўра, Президент Владимир Путин топшириғига кўра Россия Аэрокосмик кучларининг учта Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти 380 нафар Россия фуқаросини эвакуация қилиш учун бугун, 18 ноябрь куни Афғонистонга етиб борган. Самолётлар, шунингдек Қобул аэропортига гуманитар юкларни етказган: ҳар бир самолёт Афғонистон аҳолиси учун Россия Федерациясидан 36 тоннадан гуманитар юк олиб борган. 

“Россия ва рус халқига Афғонистон ва Ислом Амирлиги халқи номидан миннатдорлик билдирилди, бошқа давлатлар ҳам худди шундай чоралар кўришга таклиф қилинди”, дейилади Мужоҳид ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотда. 

Мужоҳиднинг таъкидлашича, Россия томонидан олиб борилган юк ичида ун, ёғ ва кўрпа-тўшаклар бўлган.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Толибон

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made