Путин россияликларни Афғонистондан эвакуация қилишни буюрди
Олам
−
18 Ноябрь 2021
10669Россия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан 380 нафар мамлакат фуқаросини Афғонистондан эвакуация қилади. РФ Президенти Владимир Путин шундай кўрсатма берган.
“Ҳозир учта Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти Қобулга инсонпарварлик ёрдамини етказган ва энди эвакуация қилинадиганларни рўйхатдан ўтказиш бошланган”, дейилади вазирлик хабарида.
Россия Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётларида 108 тонна ёрдам юкини Афғонистонга етказган.
Афғонистондаги вазият
АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси