“Толибон” бир неча авиакомпанияларга таҳдид қилди. Қобулнинг муддаоси нима?

Олам

image
Си Цзиньпин ва Путинсиз саммит. Дунё етакчилари “Толибон” билан ҳамкорлик қиладими? north_east

Си Цзиньпин ва Путинсиз саммит. Дунё етакчилари “Толибон” билан ҳамкорлик қиладими?

“Kam Air” ва “Pakistan International Airlines” (PIA) хусусий авиакомпаниялари Афғонистонда амалдаги нарх сиёсати учун “блокланиши” мумкин. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“PIA ва “Kam Air” хусусий авиакомпаниялари чипталар Ислом Амирлиги (“Толибон” тузган давлат номи – таҳр.) ҳокимиятга келгунига қадар сотилган нархига мослаштирилиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирилди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, агар авиакомпаниялар ушбу шартни бажармаса, “блокировка” қилинади. 

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг