“Толибон” Ашраф Ғанидан нима хоҳлаётганини маълум қилди 

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакатни тарк этган Президент Ашраф Ғанини ортга қайтаришни талаб қилмайди, лекин у олиб кетган пулларни қайтаришни хоҳлайди. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилган.  

“Ашраф Ғани давлат маблағларини ўғирлади ва биз уларнинг қайтарилишини талаб қиламиз. Улар халқ ва бизнинг банкларга тегишли”, деган Мужоҳид. 

Маълумот ўрнида, Ғани “Толибон” август ойида Қобулни эгаллаб олганидан кейин мамлакатни тарк этди. Кейинчалик у БААдан видеомурожаат қилиб, ўз ватанига қайтишга ваъда берди. Шунингдек, собиқ Президент пул олиб кетмаганини айтганди.

Жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

1018

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг