“Толибон” Афғонистон фуқароларига янги паспорт берилишини маълум қилди
Олам
−
25 Сентябрь 2021
6387Афғонистон фуқаролари олдин олган паспортлар ўз кучини йўқотмайди, лекин тез орада “Афғонистон Ислом Амирлиги” кўрсатилган янги турдаги ҳужжатлар берилади. Бу ҳақда толибларнинг муваққат ҳукуматидаги Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
“Мамлакатда муомалада бўлган барча шахсий гувоҳномалар ва паспортлар ўз кучини йўқотмайди, лекин яқин келажакда бериладиган ҳужжатларда “Ислом Амирлиги” кўрсатилиши эҳтимоли юқори”, деган у.
Маълумот ўрнида, яқинда Афғонистонда паспорт бериш тўхтатилди, бу эса мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида қатор норозилик намойишларига сабаб бўлди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси