Токио-2020: ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари чорак финалда тўхтади
Спорт
−
01 Август 2021
3777Юнон рум кураши бўйича -60 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элмурод Тасмуродов украиналик Ленур Темировга қарши гиламга чиқди ва имкониятни бой берди.
Белллашув 0:5 ҳисобида Темировнинг ғалабаси билан якунланди. Агар украиналик курашчи финалга етиб борса Тасмуродов бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.
-130 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Мўминжон Абдуллаев ярим финал йўлланмаси учун чилилик Ясмани Фернандес билан кураш олиб борди. Баҳсда 0:2 ҳисобида Фернандес ғалаба қозонди, агар у финалга қадар етиб борса, Абдуллаев бронза медали учун гиламга чиқади.
Бунга қадар Мўминжон Абдуллаев илк даврада Артур Вититинга ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди. У эстониялик рақибини 8:0 ҳисобида мағлуб этган ва чорак финалга йўл олганди.
Маълумот ўрнида, Тасмуродов Рио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган эди.