Токио-2020: ўзбекистонлик велоспортчи 64-ўринни эгаллади

Спорт

image

Аввалроқ, XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг беллашувлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Кун давомида бир қанча ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этди.
 
Токио-2020 Олимпиадасининг биринчи кунги спорт мусобақалари давом этмоқда. Велоспорт спрот тури бўйича мусобақада Ўзбекистон шарафини Муроджон Холмуродов ҳимоя қилди.
Велоспортчи Муроджон Холмуродов Токио-2020 олимпиадасининг 234 км масофага уюштирилган баҳсда 128 давлат спортчилари орасида 64-ўринни эгаллади. У ушбу масофани 6 соат 21 дақиқа 46 сонияда босиб ўтган.

Маълумот учун, биринчи ўринни эквадорлик Ричард Карапас эгаллади. Спортчи 234 км масофани 6 соат 5 дақиқа 26 сонияда босиб ўтди. Иккинчи ўрин бельгиялик Воут ван Арт, учинчи поғона эса словениялик Тадеж Погаcарга насиб этди.

Шунингдек, бугунги дастурда спорт гимнастикаси бўйича Олимпиада иштирокчиси Расулжон Абдураҳимов ҳам мусобақаларга киришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Токио-2020 Велоспорт Мурод Холмуродов

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг