Токио-2020: таэквондочи Никита Рафалович ярим финалда!

Спорт

image

Ўзбекистонлик таэквондо устаси Никита Рафалович (-80 кг) Озарбайжон вакили ҳисобланган дунёнинг 2-рақамли таэквондочиси Милад Беиги билан Токио Олимпиадасининг чорак финалида баҳс олиб борди ва 12:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди.

Никита Рафалович бу рақиб билан 2019 йил Уси шаҳрида ўтган “Катта дубулға” мусобақасининг бронза медали учун ўтган баҳсда 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Ўша йилнинг ўзида Москвада ташкил этилган Финал Гран При мусобақасининг ярим финалида озарбайжонлик таэквондочи 9:5 ҳисобида ғолиб бўлганди. 

Дастлабки босқичда, Доминикан Республикаси вакили  Мойзес Эрнандес билан жанг ўтказказган Рақалович 17:7 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Таэквондо Никита Рафалович

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг