Бугун ўзбекистонлик боксчилар яна 2 та олтин медални қўлга киритиши мумкин

Спорт

image

Тобора ўз поёнига етиб бораётган Париж Олимпиадасининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 5 та спорт турида медаллар учун кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик спрортчиларнинг кун дастуридаги иштирокини сувга сакраш баҳсларида Игор Мялин бошлаб беради.

Таэквондо баҳсларида Жасур Жайсунов ва Озода Собиржонова медаллар учун кураш олиб боради.

Эркин курашда Жавраил Шапиев бронза медаль учун ўтиш босқичида қатнашади, Ғуломжон Абдуллаев эса бирданига бронза медаль учун гиламга чиқади. Кун дастурида эркин курашчилардан Разамбек Жамалов баҳсларга киришади.

Боксчилардан Лазизбек Мулложонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал жангларида иштирок этади.

Шунингдек, бадиий гимнастика баҳсларида ўзбекистонлик қизлар жамоавий дастурда чиқиш қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада Таэквондо Лазизбек Мулложонов Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made