Токио-2020: Ширин Шарипов ярим финалга йўл олди

Спорт

image

Бугун, 29 август куни Токио-2020 Паралимпиадасининг пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Ширин Шарипов ярим финалга йўл олди.

У чорак финалда кубалик Йордани Фернандесга қарши татамига чиқди. “Олтин очколар”га қадар давом этган курашда Шарипов рақибини вазари баҳоси эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ширин Шарипов Рио Паралимпиадасида бронза медалини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, эркаклар ўртасида 100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шариф Ҳалилов чорак финалда Буюк Британия вакили Кристофер Скеллига, 90 кг вазн тоифасида Шуҳрат Бобоев британиялик Эллиот Стюартга имкониятни бой бериб, бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Токио-2020 Паралимпиада Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси Ширин Шарипов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг