Токио-2020: хитойлик оғир атлетикачи жаҳон рекордини ўрнатди

Sport

image

Хитой оғир атлетика терма жамоаси вакили Ши Жиёнг жаҳон рекордини ўрнатди ва Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.

Хитойлик оғир атлетикачи Ши Жиёнг Токио Олимпия ўйинларида -73 кг вазн тоифасида иштирок атлетлар ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритди ва умумий ҳисобда 364 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундириб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Кумуш медаль венесуэлалик Хулио Рубен Майора Пернья (346 кг) бронза эса Индонезиялик Раҳмат Эрвин Абдуллага (342 кг) насиб этди.

Маълумот ўрнида, аёллар ўртасидаги баҳсларда -49 кг вазн тоифасида иштирок этган хитойлик Хоу Чжихуэй умумий 210 кг оғирликдаги тошни кўтариб, бир йўла 3 та Олимпия рекордини ўрнатган эди. Шунингдек, -55 вазн тоифасида медаллар учун курашган ўзбекистонлик Муаттар Набиева даст кўтариш машқида 98 кг вазнли тошни ўзига бўйсундириб, Олимпиада рекордини ўрнатди.


Rate Count

86

Rating

3

Rate this article

Share with your friends