Тоқаев портлашдан кейин Арис шаҳрига борди

Олам

image

Аввалроқ, Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қимда портлаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев воқеа жойига бориши маълум қилинганди.

Бугун 25 июнь куни Қосим-Жомарт Тоқаев Арис шаҳрига борди. У ерда Арисдан эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашган ҳамда портлашда жабрланиб, шифохонага ётқизилганларнинг ҳолидан хабар олган.

Қайд этилишича, омбордаги ёнғинни ўчириш ишлари портлашлар давом этаётгани сабабли тўхтаб турибди.

Касым-Жомарт Токаев посетил в больнице пострадавших от взрывов в Арыси (ВИДЕО)

Арисдаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири ҳарбий, иккинчиси оддий фуқаро. Бахтсиз ҳодисада жароҳатланган 165 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. 15 нафар жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, портлашдан кейин Арис шаҳрининг 45 минг нафарга яқин аҳолиси тўлалигича Чимкент ва атрофдаги бошқа аҳоли манзилгоҳларига эвкуация қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон портлаш Арис

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг