Туркистондаги портлашда жароҳатланганлар сони 31 нафарга етди. Президент воқеа жойига бормоқчи
Олам
−
24 Июнь 2019
5807Аввалроқ, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги портлашда 11 киши жароҳатланиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозирда жабрланганлар сони 31 нафарга етган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилган. Бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Умирзов Шукеев маълумот берди, деб хабар тарқатди “Казинформ”.
Шукеевнинг сўзларига кўра, бир киши автомобилига снаряд тегиши оқибатида қурбон бўлган.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Арисдаги вазият билан танишиш учун Туркистон вилоятига боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Берик Уали маълум қилган.
Қосим-Жомарт Тоқаевга вице-Бош вазир Женис Қосимбек ва масъул давлат идоралари раҳбарлари ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Арисдаги ҳарбий қисм ҳудудида портлаш содир бўлди. Айни вақтда ҳоким бошлиқ ишчи гуруҳ тузилган.
LiveБарчаси