Қозоғистонда қийин вазиятга тушган уч оила Ўзбекистонга қайтарилди

Local

−

image

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган уч нафар ўзбекистонлик аёл тўрт нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ж.У., М.Ж. ва Д.Т. исмли аёллар муаммоларини ҳал қилиш ҳамда ватанга қайтишда ёрдам сўраб Ўзбекистоннинг Оқтовдаги Бош консулхонасига мурожаат қилган. Уларнинг ёнида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди ҳам бўлган.

Дипломатлар мурожаатни тезкор кўриб чиқиб, ўзбекистонликларга зарур ёрдам кўрсатган. Жумладан, уларга мамлакатга қайтиш учун гувоҳномалар бепул расмийлаштириб берилган. Натижада учала аёл фарзандлари билан бирга Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда соғлиғи кескин ёмонлашиб, узоқ вақт шифохонада даволанган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends