ТИВ Москвадаги жанжалда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
19 Февраль 2019
17650Аввалроқ, Москва шаҳрида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган муштлашувда икки киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москвада юз берган муштлашув ва ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берди.
“Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 17 февраль куни Москва шаҳрида мамлакатимиз фуқаролари иштирокида содир бўлган ҳодиса натижасида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган”, дейилади хабарда.
Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида (қасдан соғликка ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш) асосида жиноят иши очилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:
1. Нодирбек Ғуломқодирович Нусратов, 1989 йил 29 октябрда туғилган;
2. Отабек Нусратов, 1987 йил 24 октябрда туғилган.
Элчихона консуллик бўлими Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди.
LiveБарчаси