Москвадаги ўзбекистонликлар муштлашувида 2 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Москвада Жануби-Шарқида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган муштлашувда икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 17 февраль куни Волгоград проспектида жойлашган биноларнинг бири олдида содир бўлган. 1989 йилда ўзбекистонлик йигит воқеа жойининг ўзида вафот этган. Яна бир йигит шифохонада жон берган. 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг аниқлашича, муштлашув автомобиль ювиш шаҳобчаси ишчилари ўртасида аввалдан давом этиб келаётган маиший машмашалар оқибатида келиб чиққан. 

“Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси ЖКнинг 111-моддаси 4-банди (Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш) билан жиноят иш қўзғатилди”, дейди Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўлими ходими Юлия Иванова.   

Айни дамда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Москва ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг