ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешдаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди!

Жамият

image

Май ойи бошида Ҳиндистон соҳилларига “Фани” циклони кириб келди. Фалокатли циклон сабабли ҳозиргача 30 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладеш ҳудудига ёпирилган циклон сабаб 2 млн нафардан ортиқ аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Циклондан зарар кўрган минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилган, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистоннинг ва Бангладешнинг циклон ёпирилган ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳ бўлишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Ҳиндистон циклон

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг