Тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик сўралди
Жамият
−
01 Август 11513 2 дақиқа
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан В2 даражадаги тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчиларини ишдан бўшатмаслик сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари тегишли тақдимномага имзо чекди.
Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарорининг 9-банди эслатилган. Унда давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича 2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. Аммо ушбу қарорда меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилмаган.
Кенгаш айнан B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган, айни пайтда фаолият юритаётган педагоглар билан меҳнат шартномасини бекор қилишни ноқонуний деб ҳисоблашини қайд этган.
Шунингдек, кенгаш вазирликдан худудий ташкилотларга ва иш берувчиларга жорий йилнинг 11 августига қадар B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнини тўхтатиш бўйича расмий кўрсатма беришни, ана шундай ходимларини ишдан бўшаётган масъул ходимлар ёки иш берувчиларга нисбатан интизомий чора кўришни, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-бандига қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлашни ҳамда хорижий тиллар йўналишида дарс бераётган ўқитувчиларга нисбатан камситишга йўл қўйилмаслигини таъминлашни сўраган. Кенгаш бунинг учун ҳуқуқий асос етарли эмаслигини таъкидлаган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь