Тихановская Европадан “ҳафсаласи пир бўлганини” айтди

Олам

image

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская олдин Европани “яқин ва буюк”, Европа мамлакатлари раҳбарларини эса “шунчалик кучли” деб билганки, уларни содир бўлаётган нарсаларга ўз таъсирини ўтказа олади ва “қўл қовуштириб ўтирмайди”, деб ўйлаган. Бу ҳақда “The New Yorker” журнали хабар берган

“Энди эса мен улар ўз ташвишларини, бирдамликларини билдирган бўлсалар-да, аслида ҳеч нарса қила олмасликларини кўриб турибман. Биз бир неча ойдан бери иқтисодий санкциялар жорий этиш устида иш олиб боряпмиз ва буларнинг барчаси шу қадар суст ва қийин бўлиб қолмоқда”, деган Тихановская. 

Унинг таъкидлашича, Европа давлатлари раҳбарлари “эҳтиёткорлик билан, Россия томон” ҳаракат қилишмоқда.

“Мен уларнинг оддийгина ташвиш билдирганлари учун миннатдорчилик билдирмаслигим кераклигини тушунаман. Биз аниқ ҳаракатларни талаб қилишимиз керак”, деган у.

Аввалроқ, Тихановская Беларусь мухолифати Россия томони билан мулоқотга тайёрлигини айтганди

Маълумот ўрнида, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.

Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳозиргача давом этяпти.

Сайловда Лукашенкога рақиблик қилган мухолифат етакчиси Светлана Тихановская Беларусни тарк этиб, Литвадан паноҳ топди. У ҳамон аҳолини Лукашенкога қарши намойишлар уюштиришга чақириб келяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИХАНОВСКАЯ БЕЛАРУСЬ ЕВРОПА

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг