Тихановская 45 кун ичида Беларусь Президенти бўлиши мумкинлигини айтди
Олам
−
07 Декабрь 2020
9786Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская 45 кун ичида мамлакатни бошқаришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у TUT.BY.га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Ундан ўзини Беларуснинг келажакдаги раҳбари деб билиш-билмаслиги ҳақида сўрашган.
"Умид қиламанки, мен 45 кун ичида раҳбар бўламан", деган Тихановская саволга жавобан.
Унинг сўзларига кўра, 45 кун – мамлакатда янги сайловларни ўтказиш учун зарур бўлган энг кам муддат.
Шунингдек, Тихановская бу муддат чўзилиши мумкинлигини истисно қилмаган, аммо янги сайловларни муддатидан олдин ўтказиш мухолифат учун устувор вазифа эканини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.
Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳозиргача давом этяпти.
Сайловда Лукашенкога рақиблик қилган мухолифат етакчиси Светлана Тихановская Беларусни тарк этиб, Литвадан паноҳ топди. У ҳамон аҳолини Лукашенкога қарши намойишлар уюштиришга чақириб келяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь