Тихановская номзоди яна Нобель мукофотига илгари сурилди
Олам
−
01 Февраль 2021
3395Литва Президенти Гитанас Науседа Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановскаяни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодликка илгари сурди. Бу ҳақда Тихановскаянинг ўзи Twitter'даги саҳифасида маълум қилган.
“Мени ва бутун Беларусь халқини Нобель мукофотига тавсия қилгани учун Президент Науседага миннатдорчилик билдираман. Бу Беларусь билан бирдамлик ва эркинлик учун олиб борган курашимиз тан олинишининг ажойиб ифодасидир”, деб ёзган у.
Аввалроқ, худди шундай ташаббус билан Норвегия парламенти депутати Гейр Тоскедал ҳам чиққан эди.
Маълумот ўрнида, Беларусда 2020 йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.
Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳолат яқин-яқингача давом этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь