Тихановская Лукашенконинг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди

Олам

image

Беларусь Президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳокимиятни тинч йўл билан топширса, мухолифат унинг хавфсизлигини таъминлашини маълум қилди. Бу ҳақда у Украинанинг “Левый берег” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Тихановская Лукашенко ҳокимиятдан тинчгина кетса, унинг хавфсизлиги кафолатланадими деган саволга жавоб қайтариб, агар у инсонийлик қилиб, ўзи кетса. Шундай бўлиши мумкинлигини айтди.

“Бу ҳаммаси муҳокама қилиняпти. Албатта, агар у тинч кетса, шундай бўлиши мумкин. Ҳатто ишонч билан айтиш ҳам мумкин. Мен ҳамма учун гапришим керак. Бу масалада ҳамманинг фикри инобатга олиниши керак”, деган Тихановская.

Лукашенконинг хавфсизлиги ҳақида гапириб, мухолифат етакчиси Президент “янада кўпини” қўлга киритишини маълум қилди. Аммо у катта кафолат деганда нимани назарда тутганига аниқлик киритмади.

Маълумот учун, Светлана Тихановская жорий йилнинг 9 август куни Беларусь президентлиги учун ўтказилган президентлик сайловида олтинчи марта бу лавозимга даъвогар бўлган Александр Лукашенконинг асосий рақиби бўлди. Сайловнинг расмий эълон қилинган натижасига кўра, Лукашенко 80 фоиздан кўп овоз олди. Тихановская эса 10 фоиздан кўп овоз тўплади.

Сайлов ўтказилган куни кечаси Беларусдаги шаҳарларда Лукашенкога қарши намойишлар бошланди. Бу намойишлар бир ойдан ошиқ вақтдан бери давом этяпти.

Бу орада Светлана Тихановскаянинг ўзи Беларусни тарк этиб, Литвадан бошпана топди. Беларусь мухолифатининг бошқа етакчилари ҳам мамлакатни тарк этиб, Украинага жойлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг