Тихановская Лукашенко қандай ҳолатда лавозимидан кетиши мумкинлигини айтди 

Олам 4220
image

Беларусь Президенти лавозимига собиқ номзод Светлана Тихановская Беларусь Президенти Александр Лукашенкога нисбатан босим кучайиши ҳақида гапирди. 

Унинг сўзларига кўра, Лукашенкога нисбатан босим "кундан-кунга" кучайиб бораверади. 

"Бир кун келиб бу нарса Лукашенко учун жуда оғирлик қилиб қолади ва у кетади", дея таъкидлаган Тихановская. 

Аввалроқ, Светлана Тихановская агарда давлат раҳбари Александр Лукашенко лавозимини тарк этса, уни таъминлаб туришга тайёр эканини маълум қилганди. 

Маълумот ўрнида, Беларусда Президент сайловлари 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтди. МСК маълумотларига кўра, унда Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Мухолифат номзодларининг барча штаб-квартиралари расмий натижаларни тан олмаслигини эълон қилди. Шундан сўнг, мамлакатда норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3.1
t
×