Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди
Жамият
−
13 Сентябрь 2023
3442Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, марказ тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширади.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифасини олиш бўйича ҳужжат топшириши тартиби ва уларни аттестациядан ўтказишнинг янги тизими тасдиқланди.
Бундан ташқари, марказ ҳузурида малака тоифаси бериш аппеляция комиссияси ташкил этилди ва 39 та комиссиянинг таркиби тасдиқланди. Энди ҳужжатлар фақат электрон шаклда қабул қилинади. Шунингдек, аттестациялар ҳам ZOOM дастури орқали онлайн шаклда ўтказилади.
Маълумот учун, малака тоифаси бериш бўйича аттестациялар жорий йилнинг 16 сентябридан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси қайта ташкил этилди. Қўмитага янги раҳбар тайинлаш бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори қабул қилинди.
LiveБарчаси