Тиббиёт қўлқопларини ювиб ишлатса бўладими?
Жамият
−
28 Март 2020
11507Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кириб келиши билан тиббий ниқоб ва қўлқопларга талаб кескин ошиб кетди. Натижада ушбу маҳсулотларнинг нархи қимматлади. Шундай вазиятда одамларда битта тиббиёт қўлқопи ва ниқобини ювиб, бир неча марта фойдаланиш зарурати пайдо бўлди. Аммо бир савол: битта тиббиёт қўлқопидан бир неча марта фойдаланиш мумкинми?
Айни шу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.
“Тиббий қўлқоплар ва ниқоблар бир маротаба ишлатилади. Уларни ювиш, қайта ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам улар бир маротабалик.
Бироқ ошхонада ва фаррошлар ишлатадиган шундай хўжалик қўлқоплари ҳам борки, улар анча қалин ва дағал. Шу боис уларни қайнатиш ва қайта ишлатиш мумкин. Тиббий ниқоблар эса фақат бир марта ишлатилади”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси