Тезликни оширган ҳайдовчилар “права”си олиб қўйилмайдиган бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар, ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари олинмайдиган бўлди. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 июль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорида келтирилган.

Қарор билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандига ўзгартириш киритилди. 

Олдин кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши керак бўлса, эндиликда кўчма фоторадар ва мобил комплекслар орқали аниқланган қоидабузарликлар бўйича жарима белгилаш тартиби стационар фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликларни расмийлаштириш тартиби билан бир хил бўлади. Яъни, маъмурий баённома расмийлаштирилмайди, жарима солиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда ҳуқуқбузар ҳайдовчининг ўзи иштирок этмайди. Ҳуқуқбузарликнинг такроран содир қилингани ҳам инобатга олинмайди.

Шу билан тезликни оширганлик учун такрорий содир этилган қоидабузарликлар бўйича оширилган жарималар амалда ҳеч қайси ҳолатда қўлланмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ тезлик права

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made