Тошкентда ЙПХ инспектори ва фуқаро бўралаб сўкишди (видео)
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2024
16293Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Чиноз йўлида йўл-патруль хизмати ходими фуқарони онасидан сўкиб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат бугун, 4 декабрь куни соат 16:00 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани худидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида содир бўлган.
“Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаси ўрнатилган транспорт воситасини бошқариб келаётган ЙПХ инспекторининг хизматига халақит бериб, ҳақорат қилгани сабабли фуқаро ва ЙПХ инспектори ўртасида носамимий муносабат юзага келган”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан алоҳида назоратга олинган. Ўрганиш ва хизмат текшируви натижаси бўйича томонларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ИИБ ходимлари ва фуқаролар жанжаллашганди.
LiveБарчаси