Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь
2794Бухоро вилоятида Йўл-патруль хизмати ходимига 10 миллион сўм пора таклиф қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 ноябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Бухоро шаҳрининг Номозгоҳ кўчасида хизмат олиб борилаётган вақтда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи 32 ёшли шахс Nexia 3 русумли транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Номозгоҳ кўчасидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб бошқариб келиб, йўл белгисига амал қилмасдан йўлнинг қатнов қисмидан бурилиб олгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисми ва 131-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи ИИО ходимига 10 миллион сўм пора таклиф қилган. Шу куни соат 22:00 ларда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқарма ходимлари томонидан ЙПХ инспекторлари билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу ҳайдовчи 200 АҚШ доллари, 6 млн 500 минг сўмни пора тариқасида берган вақтда қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ички ишлар органи ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинган эди.
LiveБарчаси