Тезлик 1,5-2 баробарга ошди, абонент тўлови эса аввалгидек ўзгаришсиз қолди – “Ўзбектелеком”

Бизнес

image

Жорий йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида ОАВ вакилларига “Ўзбектелеком” АК томонидан янги технологиялар асосида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур муҳитни яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини тегишли давлат хизматлари билан таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикасининг жадал суръатларда рақамлаштирилиши, рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида, 2020 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар намойиш этилди.

“Ўзбектелеком” АК томонидан мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йил 1 майдан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази орқали тақдим этиладиган канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20% гача арзонлаштирилиб 32 минг сўм этиб белгиланган. Мазкур хизмат нархи сўнгги 3 йил ичида 7,5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилганини кўрсатмоқда.

Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлигини самарали захиралаш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК модернизация ишларини олиб бормоқда ва ушбу ишлар доирасида мавжуд 1 200 Гбит/с тезлиги 3 200 Гбит/с гача оширилади.

Магистрал транспорт тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилиш доирасида 2020 йилда “Ўзбектелеком” АК транспорт тармоғининг ўтказувчанлиги вилоят марказларига қадар 600 Гбит/с.гача ва туман марказларига қадар 60 Гбит/секундгача, магистрал транспорт тармоғининг умумий қуввати 23 Тбит/с.га етказилди. Шунинг натижаси ўлароқ 2021 йил 1 январдан оператор ва провайдерлар учун транспорт каналлари хизмати нархи
2 баробарга арзонлаштирилди, жорий йил 1 майдан нарх яна 30% га арзонлаштирилди.

Брифингда нафақат транспорт тармоғи, балки маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Аҳолига симли кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш, юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш учун янада кенг имкониятларни яратиш мақсадида Компания кенг полосали уланиш портлари сони 
2,3 миллионтага етказилди. 2021 йилда “Ўзбектелеком” АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сони 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган. 

Абонентлар учун ажойиб совға сифатида 2021 йил бошидан UNLIM сериясининг янгиланган тарифлари амалга киритилганини келтириш мумкин. Янгиланган тарифлар тўпламида янада юқори тезликда Интернет тармоғига уланиш таъминланди. Тезлик ўртача 1,5-2 баробарга оширилган бўлса, абонент тўлови эса аввалгидек ўзгаришсиз қолган. 
Абонентларимизнинг кўплаб илтимосларига кўра, илк маротаба аҳоли учун ҳақиқатан 300 Мбит/с тезликка эга бўлган тезкор чексиз тариф режалар, шунингдек 
1 000 Мбит/с.лик “гигабит тезлик”даги тарифлар жорий этилди.

Онлайн иш ва ўқишни ташкил этиш харажатларини оптималлаштириш учун UZTELECOM маълумотлар маркази базасида видеоконференциялар учун қулай ва кўп тармоқли платформа хизматларини таклиф этди.

Ҳозирги вақтда ҳам оптик-толали линиялар орқали телекоммуникация хизматларини улаш бўйича сўровларнинг ҳажми катталиги сабаб, айрим жойларда хизматларга уланиш муддатлари чўзилаётганлиги кузатилмоқда.

“Ўзбектелеком” АК бутун мамлакат бўйлаб оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК томонидан бутун Ўзбекистон бўйлаб, оптик толали алоқа тармоғини янада кенгайтириш бўйича кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, бугунги кунда ётқизилган оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 72,1 минг км ни ташкил этади. Биргина 2020 йилда 37 минг км оптик толали алоқа линиялари ётқизилди. 2021 йилда оптик толали алоқа линиясининг умумий узунлигини 122 минг км га етказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Республика бўйлаб Компания симсиз кенг полосали Интернетга уланиш технологиялари – WТТх технологияларини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва илғор жаҳон тажрибасига асосланган энг замонавий алоқа хизматларини жорий этиш энг қисқа вақт ичида “Рақамли Ўзбекистон”га ўтиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Ягона Call-марказ:1099

Теҳник қўллаб-қувватлаш

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбектелеком

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг