Тезкор: Ўзбекистонда карантин яна кучайтарилиши кутилмоқда, тўйлар тақиқланади

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича карантин чора-тадбирлари яна кучайтирилиши кутилмоқда. Унга кўра, жорий йилнинг март ойида жорий қилинган карантин чоралари яна қайтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Ўзбекистонда коронавирус инфенкциясига чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда жиддий ўсиб бораётгани, хусусан 1 июлдан 6 июлга қадар 1859 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани, кунлик ўсиш ҳажми 4 баробарга ошиб кетгани, коронавирус инфекциясини юқтирганлар орасида ўлим даражасининг кескин ошганлиги – 10 нафар фуқаро барвақт ҳаётдан кўз юмганлиги, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши карантин чекловларини қайтадан кучайтиришни тақазо этмоқда. 

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қабул қилиши кутилаётган янги қарорига кўра, мамлакатда яна автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади, тўйлар, оилавий маросимлар ўтказиш тақиқланади. 

Қарорнинг тўлиқ матни тез орада эълон қилиниши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 383 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 6811 нафари соғайган, 41 киши вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг