Тезкор: Поп тумани ҳарбий қисм ходимида коронавирус аниқланди

Жамият 7610
image

Бироз аввал, кеча, 23 июнь куни аҳоли орасида 30 кишида коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг 9 нафари Тошкент шаҳрига, қолган 23 нафари вилоятларга тўғри келмоқда. 

Коронавирус бўйича ҳолатлар пойтахтдан ташқари Хоразм, Наманган, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари аниқланган. 

Унга кўра: 

•    Сурхондарё вилояти Силга қарши курашиш диспансери ходими Ф.К. ва унинг ўғлида;

•    Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи А.Р.да (тана ҳарорати тушмаётганлиги сабабли ўзи бориб намуна топширган);

•    Наманган вилояти Поп тумани ҳарбий қисм ходими Ш.Н.да (профилактик текширув мобайнида аниқланган); 

•    Сирдарё вилоятдаги “Турон Мегастрой” корхонаси ишчиси М.Б.да (Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлган); 

•    Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи М.А.да (қурилиш компаниясида ишлаб кетган);

•    Хоразм вилоятида “Хоразм гиламлари” МЧЖнинг 6 нафар ишчисида коронавирус тасдиқланган.

Бундан ташқари:

•    Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.да (тана ҳарорати кўтарилган ва йўтал безовта қилгани сабабли намуна топширган);

•    Тошкент туманида яшовчи А.А.да (шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган);

•    Чиноз туманида яшовчи Ж.Э.да (тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган) касаллик қайд этилган. 

Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Кўриниб турибдики, мамлакатнинг қайси ҳудудида бўлишидан қатъи назар ҳар бир фуқарода коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд. 

Қуйидаги уч қоидага муттасил амал қилинг:
•    Ниқоб тақишни унутманг.
•    Озодаликка риоя қилинг.
•    Ижтимоий масофа сақланг.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 2.9
t
×