Тезкор электромобиль ясаган талабалар Гиннесга кирди

Технология

image

Швейцариялик талабалар 0,9 сонияда 100 км/соат тезликка эриша оладиган электромобиль йиғиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “Hightech” нашри хабар берди

ETH Zurich ва Lutsern университетлари талабалари томонидан тақдим этилган ушбу Myten пойга машинаси қисқа вақт ичида юқори тезликка эриша олиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Тест пойгасида электромобиль 100 км/соат тезликка чиқиш учун бир сониядан камроқ вақт сарфлаган. Унга рекорд ўрнатиш учун атиги 12,3 метр масофани босиб ўтиш кифоя қилган.

Myten'нинг барча компонентлари, платалардан аккумуляторгача талабалар томонидан ишлаб чиқилган ва оптималлаштирилган. Машинанинг умумий оғирлиги 140 кг бўлиб, 240 кВт (тахминан 326 от кучи) қувватга эга двигатель билан жиҳозланган. 

Дюбендорфдаги Швейцария инновацион паркида мутахассислар томонидан қайд этилган 0,956 сониялик тезлик кўрсаткичи Штутгарт университети жамоаси томонидан 2022 йил сентябрь ойида ўрнатилган 1,461 секундлик жаҳон рекордини катта фарқ билан янгилади.

Эслатиб ўтамиз, 6 ёшли Симар Ҳурана болалар учун қизиқарли, таълим берувчи видео ўйин яратиб, дунёдаги энг ёш видео ўйин ишлаб чиқарувчисига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

талабалар Гиннес Тезкор электромобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг