6 ёшли қиз видео ўйин яратиб, Гиннесга кирди

Технология

image
0:00
0:00
download

6 ёшли Симар Ҳурана болалар учун қизиқарли, таълим берувчи видео ўйин яратиб, дунёдаги энг ёш видео ўйин ишлаб чиқарувчисига айланди. Бу ҳақда Гиннес рекордларининг расмий саҳифасида хабар берилди. 

Қиз тенгдошлари орасида ўзининг математика ва у билан боғлиқ соҳаларда ёшига нисбатан анча яхши ўзлаштириши билан ажралиб туради.

“Симар YouTube видеоларини томоша қилиш орқали математикани мустақил ўрганди. У болалар боғчасида ўқиб юрганида 3-синф математика дарслиги машқларини бажара оларди. Шунингдек, у баъзан қўлида бор нарса билан қоғоз чиқиндисидан ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар ясарди”, деди қизнинг отаси Парас. 

Бир неча йил аввал у қизининг кодлаш соҳасидаги қобилиятини ҳам пайқаган ва Симар ҳафтасига 3 кун бўладиган кодлаш курсига қатнай бошлаган.

“Мен у табиатан кодлаш соҳасида қобилиятга эга эканлигини ҳис қилдим, чунки у бу борада аллақачон мукаммал кўникмаларга эга эди. Шундай қилиб, мен уни ўзи ёқтирган демо кодлаш дарсини синаб кўришга мажбур қилдим!” дейди у. 

Аммо Симар учун курс топиш осон бўлмади, чунки кодлаш институтларининг кўпи унинг ёши туфайли синфга қабул қилишдан бош тортди. Ўйинни кодлаштириш анча мураккаб жараён. Шу сабабли ўқитувчилар ёш қиз буни уддалай олшига ишонмади. Бироқ, узоқ қидирувлардан сўнг, ўқитувчи топилди.

Бир неча ойлик дарслардан кейин у ўз ёшидаги болалар учун видео ўйин яратишга қарор қилди. Оилавий шифокорнинг у ва синглисига қилган зарарли таомларни истеъмол қилиш тўғрисидаги маърузасидан сўнг, Симар “Соғлом озиқ-овқат Челленж” деб номланган ўйин ғоясини ўйлаб топди. У ўз тенгдошларига соғлом ва носоғлом озиқ-овқат истеъмолининг саломатликка таъсири ва ёшлигидан мувозанатли овқатланиш қанчалик муҳимлигини ўзига хос тарзда ўрганишга ёрдам беради.

Ушбу ўйини орқали Симар Ҳурана “Энг ёш видео ўйин ишлаб чиқарувчиси” сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида яшовчи 16 ёшли Срушти Судҳир Жагтап 127 соат тинимсиз рақс тушиб, Гиннесснинг яккахон ижро этилган энг узоқ рақс рекордини янгилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гиннес қиз видео ўйин кодлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг