Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш таклиф этилди

Жамият

image

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш ҳақида”ги петиция эълон қилинди.

Мурожаатда қайд этилишича унга бўлган талабни қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:

биринчидан, ишлаш учун қулайлик ва самарадорлик яратиш учун (тез ёрдам ходимлари доимий турли хил шароитларда ишлашларига тўғри келади;

иккинчидан, бу форма ходимга имтиёз берсинки, тиббиёт ходимига бўлаётган тажовузлар камаяди;

учинчидан, ривожланган давлатларнинг барчаси бундай формалардан тез тиббий ёрдамда фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Чунки кўплаб давлатларда тез тиббий ёрдам ходимларининг хизмат формаси турли юқумли касалликлардан сақланиш имкониятини ҳам бериши керак;

тўртинчидан, юпқа оқ халат тез тиббий ёрдам ходими учун ноқулай форма деб ҳисобланади.

“Тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этишни таклиф этаман. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши соғлиқни сақлаш соҳаси имиджини янада ошириб, тез тиббий ёрдам ходимларига бўлаётган зўравонликларни камайтиришга ва уларни турли юқумли касалликлардан сақлашга имконият яратади”, дейилади петицияда.


Мақола муаллифи

Теглар

петиция Тез тиббий ёрдам

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг