Тейлор Свифтнинг концертида Тони Кроос шарафланди
Спорт
−
30 Май
6397Кеча, 29 май куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида машҳур америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг концерти бўлиб ўтди. Қўшиқлардан бирини ижро этиш пайтида ёруғлик чироқлари саҳнада 8 рақамини ҳосил қилди. Бу ҳақда “Madrid Universal” хабар берди.
Манбага кўра, Бу “Реал”нинг 8-рақамдаги ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг клубдан кетиши шарафига қилинган.
Қайд этиш жоиз, Кроос Евро-2024'дан кейин фаолиятини якунлайди. У “Реал”даги охирги ўйинини “Боруссия Дортмунд”га қарши Европа Чемпионлар лигаси финали доирасида ўтказади. ЕЧЛ финали 1 июнь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 34 ёшли немис футболчиси қироллик клуби сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси